Афғонистонда туман кенгашлари учун бўладиган сайловлар бекор қилиниши мумкин
(last modified Fri, 31 Aug 2018 12:47:56 GMT )
август 31, 2018 17:47 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда туман кенгашлари учун бўладиган сайловлар
    Афғонистонда туман кенгашлари учун бўладиган сайловлар

Афғонистон Сайловлар комиссияси матбуот котиби мамлакат туманлари кенгашлари учун сайловлар ўтказмаслигини маълум қилди.

Тасним ахборот агентлигининг  бугунги хабарига кўра, Афғонистон Сайловлар комиссияси матбуот котиби Ҳафизуллоҳ Ҳошимий мазкур комиссия мамлакатдаги туманлар кенгашлари учун сайловларни кейинроқ ўтказиш таклифини ҳукуматга бергани ва ушбу таклифга Кобул ҳукумати ижобий жавоб беришига умид қилинаётгани ҳақида хабар берди.

Ҳафизуллоҳ Ҳошимийнинг айтишича, Афғонистон Сайловлар комиссияси бу таклифларни чоршанба куни Афғонистон хавфсизлик  қўмитаси ва Миллий хавфсизлик кенгашига ҳам  тақдим қилган.

Афғонистон Сайловлар комиссияси матбуот котиби Ҳафизуллоҳ Ҳошимийга кўра, сайловлар номзодларининг йўқлиги, нотинчликлар ва айрим туманларнинг фожиали шароити жорий шамсий йилнинг 28-меҳрмоҳ ойида сайловлар ўтказиш имконини кескин тарзда  қийинлаштирган.

Афғонистон Сайловлар комиссияси томонидан эълон қилинган маълумотга асосан, мамлакатда мавжуд 364 туманда кенгашлар сайловлари учун фақат 42 туманда номзодлар кўрсатилган.