Қозоғистонда "Тинчлик девори" ўрнатилди
(last modified Sat, 01 Sep 2018 13:15:45 GMT )
сентябр 01, 2018 18:15 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда
    Қозоғистонда "Тинчлик девори" ўрнатилди

Нурсултон Назарбоев ушбу маросимдаги чиқишида шундай айтдики, бутун инсоният, одамлар ва давлатлар ядровий қуролларнинг йўқ бўлишига тарафдор бўлишлари керак. 

Қозоғистон президенти мамлакат пойтахтида Тинч деворининг очилиш маросимида ядровий қуролни йўқ қилишни, инсониятнинг энг муҳим мақсади деб атади. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ушбу маросимдаги чиқишида шундай айтдики, бутун инсоният, одамлар ва давлатлар ядровий қуролларнинг йўқ бўлишига тарафдор бўлишлари керак. 

Қозоғистон президентига кўра, Остона ядровий қуролсизланиш йўлида ўзининг саъй-ҳаракатларини аямайди ва ушбу ишларни амалга оширишда тинчлик ҳайкалининг очилиши ҳам жаҳон халқларининг ишончини ўзига жалб этади. 

Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда Тинчлик деворининг очилиши ва барпо этилишининг давом этишида Бутун дунё тинчлигини сақлаш учун ёш авлодни даъват этди.

Ушбу Тинчлик деворининг узунлиги 111 метр бўлиб, эни 18,4 метрни ташкил этади. Ушбу деворда жаҳоннинг 51 та тилида "Тинчлик" сўзи ёзилган.