Назарбоев: Остона ва Анқара ўртасидаги ҳамкорлик ҳужжатлар иккитомонлама муносабатларнинг рамзидир
(last modified Fri, 14 Sep 2018 13:42:42 GMT )
сентябр 14, 2018 18:42 Asia/Tashkent
  • Назарбоев
    Назарбоев

Қозоғистон президенти дедики Қозоғистон ва Туркия ўртасида 1 миллиард 700 миллион долларлик 24 иқтисодий шартномаларни имзолангани икки мамлакатнинг ўзаро ишончи ҳамда яхши муносабатларининг нишонасидир.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Қозоғистон президенти Анқарада Туркиянинг энг буюк ширкатлари раҳбарлари билан учрашувида  пайшанба куни икки мамлакат ўртасида  қишлоқ хўжалиги, озиқ -овқаа саноат тоғ кон ва экология, химия саноати, инженерия, тўқимачилик, давлат ва  хусусий ширкатлар, соғлиқ сақлаш ва фармацевтика соҳаларида оид 24 шартнома  имзоланганини таъкидлади.

Назарбоев ўз сўзларида  2017 чи йил давомида Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 27 фойизга ўсиб,  2 миллиард долларга етди, шунингдек  ўзаро иқтисодий аийрбошлаш ҳажми жорий йилнинг биринчи яримида  820 миллион долларга баравар эди деб айтди.

Айтиш керакки Қозоғистон президенти Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги дипломатик муносабатларни тикланганлигининг 26 йиллиги муносабатида туркиялик касбдошининг даъвати билан  кеча бу мамлактанинг юқори мартабали сиёсий ва иқтисодий делегацияси бошчилигида Анқарага  сафар қилди.