11 ёшли боланинг узун киприклари
Британиянинг Daily Mail нашри 11 ёшли тожик боланинг узун киприкларига эътибор қаратди, деб ёзади «Asia Plus».
Муин Бачонаев 2012 йилда Россия рекордлар китобининг «Энг узун киприклар» саҳифасига киритилган.
Муиннинг отаси Зайдулло Бачонаевнинг айтишича, ўғлининг киприклари узун эканлигини туғуруқхонадаёқ пайқашган. Ўшанда чақалоқнинг киприклари унинг лабига тушиб турарди. Ота-онаси Муинни шифокорларга кўрсатган, улар эса боланинг соғлом эканлигини айтишган.
Муин футбол ўйнашни яхши кўради ҳамда зўр футболчи бўлишни орзу қилади. У Москванинг «Спартак» футбол академиясининг 2006 йилда туғилган болалар гуруҳи тарбияланувчиси ҳисобланади.
«Мен ҳамма одамлар сингари яшайман. Киприкларим ҳақида ортиқча қайғуришнинг ҳожати йўқ, улар менга ноқулайлик туғдирмайди», — дейди Муин.