Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистонга сувини сотиши мумкин
Яқинда Қирғизистон парламенти вакили Кенжебек Бокоев Вазирлар Маҳкамасига қўшни давлатларга сув сотишни таклиф қилди.
Шунингдек, сиёсатчининг таъкидлашича, Талас вилоятининг ўзида суғориш ҳолати етарли эмаслиги сабабли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қиймати кескин тушиб кетди, натижада аграрчиларнинг иши ўзини оқламаяпти.
Шу билан бирга, Қозоғистон сув истеъмоли эвазига йилига 70 млн тенге миқдорида маблағ ҳисобидан объектни таъмирлайди, бироқ Қирғизистон томони ушбу маблағлар камлигини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда жойлашган Киров сув омбори 1975 йилда қурилган. Объект 550 миллион куб метр сувни сиғдириши мумкин. Қирғизистон ундан сувнинг 12 фоизидан кўпроғини сарфлайди, қолгани эса Қозоғистон томонидан истеъмол қилинади.