Қирғизистон ТИВ раҳбарининг истеъфоси
(last modified Sun, 14 Oct 2018 15:23:20 GMT )
октябр 14, 2018 20:23 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ТИВ раҳбари
    Қирғизистон ТИВ раҳбари

Фаолиятидан 6 йил ўтиб Қириғизистон ташқи ишлар вазири истеъфо берди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков  Ташқи ишлар вазири истеъфосини қабул қилди. 

Эслатиб ӯтимиз: ӯтган ҳафта Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Қиличбек Султон Бишкекдаги матбуот анжуманида чиқиш қилиб, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятини кўплаб қоидабузарликларда айблаган эди.

Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши мамлакатнинг  Жанубий Кореядаги элчиси Қиличбек Султоннинг ишини кӯриб чиқиб, унга дипломатик қоидаларни бузганлик айби билан  жиноят иши очган.

Элчининг ижтимоий тармоқлардан бирида ёзишича, у айни вақтда оиласи билан Жанубий Кореяда қолмоқда, бироқ сиёсий бошпана сўраган. “Менда на ҳокимиятга, на президентга бир томчи ишонч бор, мен Қирғизистондаги бундай ҳокимиятни тан олмайман. Биз прокуратура ҳам, миллий хавфсизлик қўмитаси ҳам ҳокимият қўлида эканлигини биламиз, мен Қирғизистонга қайтмайман”, деб айтган Султон. У қайси давлатдан бошпана сўраганини айтишдан бош тортган. 

24 сентябрда Султон Бишкекдаги матбуот анжуманда чиқиш қилиб, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятини кўплаб қоидабузарликларда айблаган. Султоннинг таъкидлашича, у Малайзияда элчи бўлиб ишлаганда, элчихонада қонунбузарликлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаган. Ўшанда дипломат ушбу қонунбузарликлар ҳақида ҳукуматга маълум қилган, текширув ўтказилган, бироқ жиноий иш қўзғатилмаган. Кейинроқ Султон текширувлар давом эттирилишини талаб қилиб, президент билан учрашишга уринган. “Коррупцияга алоқадор одамлар ҳали ҳам ташқи ишлар вазирлигида ишлашмоқда”, деб айтган Султон.

Ушбу можаро ортида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев 12 октябрда истеъфога чиқишга қарор қилган, унинг истеъфоси президент томонидан қабул қилинган. Шунингдек, Қирғизистон президенти Султоннинг Жанубий Кореядаги элчи лавозимидан озод этиш ҳақидаги фармонни имзолаган. Султоннинг ўз лавозимидан озод этилиши сабаблари келтирилмаган, бироқ аввалроқ унинг ўзи истеъфога чиқишини сўраганини маълум қилган.

Қиғизистоннинг собиқ ташқи ишлар вазирининг  6 йиллик самарали фаолиятидан кейин истеъфосини қабул қилиш сабаблари  эълон қилинмагалигига қарамасдан шубҳасиз, Қирғизистон ТИВида бу истеъфо ва шунга ўхшаш ҳаракатлар Бишкек ҳукуматидаги коррупция ва юқори мансабдор шасхларнинг пул ювишига боғлиқдир.

Ҳаққатан ҳам Марказий Осиё, хусусан Қирғизистон ва Кавказ мамлакталари муассасаларидаги коррупция тобора ошиб бормоқда. Аслида ушбу ижтимоий   муаммони ҳал қилиш ва унга мослашишинининг ҳеч усули йўқ ё ки бу мамлакталар раҳбарлари  ўз мамлакатларнинг ривожланишидаги энг катта тўсиқнинг самарали ечимини тан олмаяптилар.

Халқаро ташкилотларнинг йиллик ҳисоботлари асосида ҳардоим Марказий Осиё ва Кавказ республикалари  коррпуция ва порахўрликнинг энг юқори даражасини эгаллаб келмоқда ва Қирғизистон ҳам бундан мустасно эмас.

Қирғизистонлик таҳлили Дмитрий Орловнинг фикрича:

Бир томондан турли хил давлат идораларида коррупциянинг тарқалиши ва бошқа томондан Қирғизистон президентининг давлат идораларида ислоҳот ва ўзгартиришларни вужудга келтиришга қпратилган саъй ҳаракталари давлат идораларидаги айрим  ўзгаришларнинг асли сабабидир.

"Сооронбай Жеенбеков Қирғизистон  хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот идораларида ўз ишини осонлик билан назорат қилиш мақсадида  айрим ислоҳотлар ва ўзгартиришларни вужудга келтиришни назарга тутган деб хулоса қилади қирғизистонилк таҳлилчи, Орлов.

  

Ёрлиқ