Қирғизистон президентлари прокуратура ҳимояти ҳуқуқидан маҳрум этилди
(last modified Fri, 19 Oct 2018 14:58:04 GMT )
октябр 19, 2018 19:58 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президентлари
    Қирғизистон президентлари

Қирғизистоннинг янги қонунига биноан, бу мамлакатнинг собиқ президентлари прокуратура ҳимояти ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Фарғона ахборот агентлигига кўра, бу мамлакат  конституциясидаги ислоҳотлар асосида агар президент айбдор деб топилса, оддий бир фуқарога ўхшаб, суд олдида шахсан жавоб бериши тўғри келади.

 17 октябрь куни Қирғизистон Олий судидаги конституцион бўлинмаси Қирғизистон президентига дахслизлик ҳуқуқини бериш қонунидаги моддалардан бирини қонунга зид эканлигини эълон қилди.

Мазкур қонуннинг ушбу моддаси асосида, президент ҳақорат қилинганида,  прокурор томонидан уни ҳимоя этилиши учун ушбу дело судга топшириларди.

Аммо янги қонун асосида президентнинг шон- шарафини ҳимоя қилиш учун судга бориш  вазифа ва мажбурият ҳисобланмайди балки бош прокуратура зиммасига бўлиб президент ҳам уни ёзма равишда сўраши керак. 

 

Ёрлиқ