МДҲга аъзо давлатлар махсус хизматлари раҳбарларининг йиғилишида Афғонистон масаласи кўриб чиқилади
(last modified Sat, 20 Oct 2018 09:23:14 GMT )
октябр 20, 2018 14:23 Asia/Tashkent
  • МДҲга аъзо давлатлар махсус хизматлари раҳбарларининг йиғилишида Афғонистон масаласи кўриб чиқилади
    МДҲга аъзо давлатлар махсус хизматлари раҳбарларининг йиғилишида Афғонистон масаласи кўриб чиқилади

МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарларининг навбатдаги учрашувида Афғонистон шимолий минтақасидаги вазият кун тартибидан ўрин олган

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ижроия қўмитасининг баёнотига кўра, Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 25 октябр куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 45- йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишда МДҲ давлатлари махсус хизматларининг терроризмга ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасидаги ҳамкорлигини такомиллаштиришга асосий эътибор қаратилади. Йиғилиш қатнашчилари  Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарлари ўртасида айрим қарашлар ва нуқтаи назарларда ихтилоф бўлсада, лекин Бишкек йиғилиши ва шунга ўхшаш йиғилишлар муҳим аҳамият касб этади.  Айни пайтда, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо бўлган мамлакатларнинг базилари терроризм ва экстремизм сингари муаммоларга йўлиққан.

Ўтган бир неча йиллар давомида юз берган турли воқеалар Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг айримлари Ғарбга яъни Россияга қарши бўлган нуқтада мойил бўлишига олиб келди.

Шунингдек, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг базилари ҳам Ғарб билан яқинлашиш ҳаракатларини сақлаб қолиш билан, Россия билан ҳамда Москвага қарашли бўлган ташкилот ва иттифоқлар билан ҳамкорлик қилишни давом эттирмоқда.

Ёрлиқ