МДҲ кенгашида Марказий Осиё чегараларининг хавфсизлигига доир мавзу кўриб чиқилади
Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи чегаралари вазиятини ўрганиб чиқиш Бишкекда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг умумий чегара кучлари қўмондони кенгаши йиғилишининг асосий мавзуси ҳисобланади.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, МДҲ мамлакатларининг қўмондонлар кенгаши йиғилиши 14-ноябр куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилади.
Ушбу хабарга кўра, ушбу йиғилишда Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи чегаралари бўйича мавзу кўриб чиқилади.
МДҲ мамлакатлари умумий чегара кучлари қўмондони кенгашининг маълумотларига биноан, 2018 йилда ушбу тузилма фаолиятларини баҳолаш ва 2019 йил учун устувор вазифаларни тайинлаш ушбу кенгашнинг кун тартибидан жой олган.
Чегара бўйича махсус қўшма амалиётлар натижаларини баҳолаш, кейинги босқичлар учун қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказишга боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқиш ва баҳс мунозара ўтказиш ушбу йиғилишнинг муҳим мавзуларидан ҳисобланади.