ИШИД ғояларини тарғиб қилган ўқитувчи 19 йилга қамалди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i39865-ИШИД_ғояларини_тарғиб_қилган_ўқитувчи_19_йилга_қамалди
Тожикистонда инглиз тили ўқитувчиси Жаҳонгир Қосимов мактаб ўқувчиларини ИШИДга ёллаш билан шуғуллангани учун қаттиқ тартибли колонияда 19 йил қамоқ жазосини ўташга ҳукм қилинди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 16, 2018 16:07 Asia/Tashkent
  •   ИШИД  ғояларини тарғиб қилган ўқитувчи 19 йилга  қамалди

Тожикистонда инглиз тили ўқитувчиси Жаҳонгир Қосимов мактаб ўқувчиларини ИШИДга ёллаш билан шуғуллангани учун қаттиқ тартибли колонияда 19 йил қамоқ жазосини ўташга ҳукм қилинди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

 Шунингдек, тўрт нафар ўқувчилар ҳам қамоқ жазосига маҳкум этилган. Жиноят ишида жами 10 нафар айбланувчилар бор. Уларнинг ҳаммаси олти ойдан қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Қосимов 2018 йил июль ойида Душанбеда қўлга олинган. Тергов жараёнида жиҳод ғояларини тарғиб қилганига иқрор бўлган. У тарғиботчилар билан ижтимоий тармоқ орқали танишган, кейинчалик унинг изига давлат махсус хизмати ходимлари тушишган.