Тожикистонда велосайёҳатчиларга ҳужум қилган шахсга бир умрлик қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда
(last modified Tue, 20 Nov 2018 14:15:11 GMT )
ноябр 20, 2018 19:15 Asia/Tashkent
  • Тожикистон
    Тожикистон

Душанбе шаҳри прокуратураси бу мамлакат Олий судини Тожикистоннинг Хатлон вилоятида хорижлик сайёҳларга қарши уюштирилган террорчилик ҳужумда гумон қилинаётганлардан бирини бир умрлик қамоққа ҳукм қилишга чақирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Тожикистон пойтахти прокуратураси бу мамлакат  Олий судидан  Хатлон вилоятининг Данғара туманида хорижлик велосайёҳларни шафқатсизларча ўлдиришда айбланаётган Ҳусейн Абдусамадовга нисбатан қаттиқ жазо қўллашини сўради.

Терорчилик амалиётида айбланаётган Ҳусейн Абдусамадов   суд муҳокамаси ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиб, унда фақат  адковатлар ва воқеага гувоҳ бўлганлар  қатнашишди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 29 июнь куни Хатлон вилоятининг Данғара тумани Себистон жамоати ҳудудида хорижлик етти сайёҳга ҳужум уюштирилиб, улардан тўрт нафари ҳалок бўлганди.

Хатлон вилоятининг Данғара туманида хорижлик велосайёҳларни шафқатсизларча ўлдиришда айбланаётган 17 кишининг жиноий иши бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Душанбе суди экстремистик гуруҳларга аъзо бўлиб жиноий гуруҳлар ташкил этишда айбланган бошқа икки нафарни 18 йиллик қамоққа ҳукм қилишни сўрамоқда.

Қолган 12 нафар гумонланувчилар1 -2 йилга қамоққа ҳукм қилиниши  мумкин.

 

Ёрлиқ