Остонада Сурия тинчлиги бўйича музокараларнинг янги босқичи бошланди
-
Остона
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Сурия тинчлиги бўйича музокараларнинг 11 -босқичи иш бошлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, сешанба куни Сурия тинчлигига кафил давлатлар бўлган Эрон, Россия ва Туркия делегациялари, бу музокараларнинг кузатувчилари - БМТ ва Иордания ҳамда Суриядан келган махсус бир гуруҳ иштирокида бошланган биринчи йиғилиш бугун ва эртага ҳам давом этиши кутилмоқда.
Айтиш жоиздирки 2017 йилнинг январида Эрон ташаббуси ҳамда Россия ва Туркия давлатларининг ҳамкорлиги билан Сурияда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш мақсадидаги музокралар ўказила бошланди. Ҳозиргача бу музокараларда 9 маротаба Қозоғистон ва бир марта Россиянинг Сочи шаҳри мезбонлик қилган.