Қирғизистон ва БМТ террорчиликка қарши тайёргарлик кўрмоқда.
(last modified Thu, 29 Nov 2018 12:50:18 GMT )
ноябр 29, 2018 17:50 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва БМТ террорчиликка қарши тайёргарлик кўрмоқда.

Қирғизистон президенти БМТ-нинг экстремизмга қарши кураш бўйича махсус маслаҳатчиси билан учрашувида терроризмга қарши курашда тайёр эканини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Жээнбеков Бишкек шаҳрида БМТ ташкилотининг экстремизмга қарши кураш бўйича БМТ тараққиёт дастурингинг махсус маслаҳатчиси  Александр Аванесов ва БМТ ташкилотининг терроризмга қарши бошқармасининг ҳайати билан учрашди. 

Бу хабарга кўра, икки томон ушбу учрашув чоғида экстремизмнинг кенгайишининг олдини олиш ва терроризм билан қарши курашишга тегишли масалалар атрофида фикр алмашдилар. 

Сооронбай Жээнбеков 2014-2020 йилларга мўлжалланган диний соҳадаги давлат сиёсатини  такомуллаштириш бўйича дастурларни қабул қилишни назарга тутган ҳолда, Қирғизистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг стратегик режасини амалга ошириш бўйича ҳаракатларини баён этди. 

Аванесов ушбу учрашувда БМТ ташкилотининг терроризмга қарши кураш бошқармаси аъзоларига ташриф буюришнинг асосий мақсади Қирғизистон ҳукуматига терроризм билан қарши курашиш ва экстремистик ақидалар тарқалишининг олдини олишда кўмак беришдир,-деб айтди.

Шунингдек, ушбу мулоқотда 2017-2022 йилларда Қирғизистон ҳукумати томонидан экстремизм ва терроризмга қарши кураш дастури кўриб чиқилди.  

 

Ёрлиқ