Тожикистон ва МДҲ ўртасидаги савдо ҳажми ошмоқда
МДҲ мамлакатлари билан Тожикистоннинг товар айрибошлаши ўтган 11 ой ичида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,6 фоизга ошди.
МДҲ мамлакатлари билан Тожикистонинг савдо ҳажми 2018 йилнинг ўтган 11 ой ичида 14,6 фоизга ошиши билан 2,1 миллиард доллар маблағга етди.
Тожикистон ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажмнинг ошиши шундан далолат берадики, минтақавий ҳамкорликлар ушбу мамлакатни ўз мақсадларига яқинлаштиради.
Ҳақиқатан ҳам, Тожикистон раҳбарлари дунё мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун сайъ-ҳаракат қилиш ўрнига минтақавий ҳамкорликларни ўз ишчи дастурларига киритиш хулосасига келишган. Айниқса, бу ҳамкорликлар Душанбе ҳукумати ва минтақадаги баъзи давлатлар ўртасидаги пасайиб бораётган муносибатларини дўстлик ва яқин муносабатда бўлиш томон етаклайди.
МДҲ мамлакатларига Тожикистон мойиллик зоҳир этишининг турли сабаблари бор ва бу сабаблар ўртасида хавфсизлик ва иқтисодий масалалар муҳим ўринни касб этади.
Шуни зикр этиш жоизки, Марказий Осиё мамлакатлари, айниқса Тожикистон йиллик бюджет даромадининг кўп қисми Россияда ишлайдиган меҳнат муҳожирлари томонидан таъминланади. Чунончи, милодий жорий йилнинг дастлабки 11 ойи ичида Россияда ишлайдиган Кавказ ва Марказий Осиё республикаларининг фуқаролари 10 миллиард долларга яқин маблағни ўз мамлакатларига жўнатишган.
Меҳнат муҳожирлари масаласи бўйича эксперт ва Санкт-Петербург Европа университетининг ўқитувчиси Сергей Абашин бу ҳақда Россия марказий банкининг тарқатган охирги маълумотига ишора этиб, Ўзбекистоннинг улуши учдан бир қисмни, яъни 3,05 миллиард долларни ташкил этади. Тожикистоннинг улуши эса 1,9 миллиардни, Қирғизистон17 миллиард долларни ташкил этади. Ва Қозоғистонга эса 500 миллион доллар жўнатилган,-деб айтди.
Статистик бу маълумот шуни кўрсатадики, МДҲ мамлакатлари, айниқса Тожикистон қтисодий нуқтаи назардан Россияга жиддий боғлиқ бўлиб қолган. Табиийки, Душанбе давлати даромадининг айрим қисми Россиядан керакли товарларни сотиб олишга сарфланади. Милодий жорий йилнинг дастлабки 11 ойида Тожикистоннинг Россия билан савдо ҳажми 1 миллиард долларни ташкил этди. 800 миллион долларга яқин маблағ эса бу мамлакатнинг Қозоғистон билан савдосига ихтисос берилди.
Бунга қўшимча, ИШИД террористик гуруҳи ва ваҳобизм оқими жараёнларининг асосий ҳомийлари бўлмиш айрим чет давлатлар билан алоқа ўрнатиш Марказий Осиё мамлакатлари, айниқса Тожикистоннинг нотинчликларига сабаб бўлган. Душанбе давлатининг расмийлари Бирлашган Араб Амирликлари ва Арабистон каби Форс кўрфасида жойлашган реакцион араб давлатларидан кўмак олишлари боис ушбу мамлакатларга катта имтиёзлар беришди. Жумладан Тожикистонда реакцион араб давлатларининг мазҳабий ва маданий ҳузур топишлари, нодавлат иқтисодий лойиҳаларга инвестиция киритишлари ва диний мадрасаларни таъсис этишларига ишора этиш мумкин. Бундай алоқалар ва Афғонистон билан чегарадошлиги натижасида Марказий Осиёдаги ушбу мамлакатнинг хавфсизлик вазъиятини ёмонлашиши сабабига айланмоқда. Шундай назарга ташланадики, Тожикистон расмийлари бу мушкулотларни ҳал этиш учун МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш ва яқинлашишга ҳаракат қилишмоқда.