Тожикистонда рус тилидаги ҳарбий атамалар ўзгартирилади-ми?
Январ 07, 2019 15:00 Asia/Tashkent
Тожикистондаги Тил ва атамалар давлат қўмитаси мамлакатда русча ҳарбий терминлар ўрнига форсча атамалардан фойдаланишни таклиф қилди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Тожикистондаги Тил ва атамалар давлат қўмитаси мамлакат Мудофаа вазирлигига бундан кейин русча ҳарбий терминлар ўрнига форс тили атамаларидан фойдаланишни таклиф қилди.
Мазкур қўмита форсча ҳарбий атамлар рўйхатини тайёрлаш мақсадида тилшунослар, тарихшунослар ва ҳарбий мутахассислардан ташкил этилган муассаса ҳисобланади.
Аммо Тожикистон Мудофаа вазирлиги бу ўзгартиришлар учун катта миқдордаги харажатлар ва маблағлар лозимлиги туфайли лойиҳани ижро этишга шошилмаслигини эълон қилган.
Ёрлиқ