Бишкекда Хитойга қарши митинг ўтказилди
Қирғизистонда Хитой фуқароларининг мамлакатдаги ноқонуний яшашига қарши ўтказилган митингларда 200 нафар қатнашди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Бишкекдаги Алатоу майдонида 200 нафардан иборат қирғизистонлик Хитой фуқароларини Қирғизистонда ноқонуний яшаши ва фаолиятига қарши митинг ўтказдилар.
Эътирозчилар мамлакатдаги барча хитойлик компаниялар устидан назоратни кучайтириш, Хитой фуқароларига виза беришни тўхтатиш ҳамда бу мамлакат қарзларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидладилар.
Митинг якунида эътирозчилар Қирғизистондаги Хитой фуқароларининг истиқомат қилиши хусусидаги давлат қонунларини ижро этилиши устидан назорат олиб бориш мақсадида Халқ ҳаракатини ташкил этиш қарорига келдилар.
Бишкек давлатининг маълумотларига кўра, ўтган йили 35 минг нафар хитойликларга Қирғизистон визаси берилган.