Ироқда 5 тожикистонлик аёл умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган
Ироқдаги суд ИШИД террорчилик гуруҳига аъзо бўлган 5 тожикистонлик аёлни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Бағдоддаги Тожикистон элчиси Зубайдуллоҳ Зубайдзода ИШИД террорчилик гуруҳига аъзо бўлишда айбланган 5 нафар тожикистонлик аёлга умрбод қамоқ жазоси тайинланганини тасдиқлар экан, суд муҳокамаси жараёнида Тожикистон элчихонаси намояндаси ҳам қатнашди деб изоҳлади.
Айтиш керакки тожикистонлик 43 нафар аёл Ироқда терроризм айблови билан турли муддатларга қамоққа олинган. Улардан 4 нафари ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Тожикистон мсъулларини маълумотларига асосан, ИШИД террорчилик гуруҳи сафига қўшилган қарйиб 1 минг 900 нафар тожикистонликлардан 400 нафарини болалар ва аёллар ташкил қилади.