Туркманистон Тожикистонга борадиган юкларни тӯхтатди
феврал 15, 2019 20:41 Asia/Tashkent
Туркманистон чегарасида Тожикистонга бориши керак бӯлган турли юклар ортилган 100 дан ортиқ вагон ва ӯнлаб юк машиналари тӯхтатиб қолинган.
Форс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Туркманистон тӯхтатган юк автомашиналарининг йигирмадан ортиғида Тожикистондаги Алюминий ишлаб чиқарадиган ширкатнинг маҳсулотлари юкланган.
Тожикистондаги Алюминий ишлаб чиқарадиган ширкат ӯз юкларини ӯтказиш учун Туркманистоннинг тегишли ташкилотларидан ёрдам сӯраб мурожаат қилган.