Туркманистонда хотин-қизлар автомобил ҳайдашларига нисбатан чекловлар кучайтирилди
Туркманистон хабар манбасига кўра, турли баҳоналар билан ушбу мамлакат аёлларининг ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ва автомобил ҳайдаш учун чекловпарни кучайтириш давом этмоқда.
Туркманистоннинг Хроника ахборот агентлиги чоршанба куни ушбу мамлакатнинг полицияси аёлларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини мусодара қилиш учун ўз фаолиятини давом эттиришларига қўшимча, уларга жарима солиб, хотин-қизларнинг автомашиналарини бирон бир сабабсиз тўхтатишмоқда,-деб хабар берди.
Туркманистонда хотин-қизларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини мусодара қилиш бир йил олдин бошланган эди. Бу сайъ-ҳаракат Туркманистонда юз бераётган автоҳалокатларнинг аксарияти аёллар тоамонидан содир этаётгани ҳақида Туркманистон ички ишлар вазирлигининг берган изҳоротидан кейин амалга оширилди.
Туркманистон полицияси ҳайдовчилари эркак бўлса ҳам эски ва қора рангли барча автомобилларнинг Ашхабод шаҳрида ҳаракатланишига ижозат бермайди.