Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро оқибатида 1 киши ҳалок бўлган
(last modified Thu, 14 Mar 2019 14:52:31 GMT )
март 14, 2019 19:52 Asia/Tashkent
  • Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро оқибатида 1 киши ҳалок бўлган

Кеча чегарага яқин ҳудудда жойлашган Қирғизистон ва Тожикистон аҳолиси ўртасида можаро юз берди

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбаев ушбу ҳолатга изоҳ берди.

Можаро 13 март куни, чегарага яқин ҳудудда жойлашган қишлоқ аҳолиси ўртасида юз берди. Бир нафар Қирғизистон фуқароси жароҳат олган ва Самарқандек қишлоғи шифохонасига жойлаштирилган. Боткен чегара отряди шахсий таркиби кучайтирилган тартибда чегара муҳофазасига ўтказилган.

«Кеча кечки пайтдан музокаралар ўтказилиши бошланган ва ҳалигача давом этмоқда. Қирғизистон ва Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вазиятни барқарорлаштириш учун барча чораларни кўрмоқда», - деб айтган журналистларга Сагинбаев.

Шунингдек, Тожикистон МХДҚ ўз баёнотида 43 ёшли Ҳусайн Ҳакимов ҳалок бўлганини тасдиқлади. Хабарга кўра, у ов милтиғидан отилган ўқ туфайли вафот этган.

«Ҳусайн Ҳакимов юрагидан яраланди ва касалхонада вафот этди. Шунингдек, милиция катта инспектори 46 ёшли Саидшариф Аваззода, маҳаллий аҳоли вакиллари яраланди», - дейилади баёнотда.