Қозоғистон диний идораси экстремистик гуруҳлар фитнасидан эҳтиёт бўлишни таъкидламоқда
(last modified Tue, 21 May 2019 09:27:17 GMT )
май 21, 2019 14:27 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон диний идораси экстремистик гуруҳлар фитнасидан эҳтиёт бўлишни таъкидламоқда

Қозоғистон мусулмонлари ишларидаги идора раҳбари қозоқистонликларни экстремистик гуруҳларнинг фитналаридан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Форс ахборот агентлигига кўра, Қозоғистон мусулмонлари ишларидаги идоранинг баёнотида  билмасдан ва адашиб экстремистик гуруҳлар домига тушиб зарар кўрган  қозоғистонликларга ёрдам қўлишини чўзишни таъкидлади.

Қозоғистон мусулмонлар идораси шунингдек Рамазони шариф яъне раҳмат ва меҳрибонлик ойида билмасдан ва адашиб  экстремистик гуруҳлар домига тушиб зарар кўрганларга муносиб кўмак етказиб аммо дин ниқоби остида жамиятга хавф соладиган ва ноқуний амалларга қўл урадиган ва  фитналарни кенгайтиришга уринаётган кимсаларга нисбатан жиддий чоралар кўришни таклиф қилди.

Қозоғистон муслумнлаир идораси  мамлакат фуқароларини экстремистик гуруҳларнинг фитналаридан янада ҳушёр бўлишга даъват этди.

 Яқинда Суря ҳудудларидан 231 нафар қозоғистонликларни ўз ватанига қайтарилганидан кейин Қозоғистон мусулмонлар идораси ушу мурожаатини тарқатган.

 Суриядан қайтарилган қозоғистонликлар  орасида 156 нафар болалар ҳам бор. Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотига асосан, яна 300 нафар қозоғистонликлар улар жумласидан 180 болалар Сурияда қолмоқда.

Ёрлиқ