Ҳарбий қисмда юз берган портлаш Арис шаҳри инфратузилмаларига катта зарар етказди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i46210-Ҳарбий_қисмда_юз_берган_портлаш_Арис_шаҳри_инфратузилмаларига_катта_зарар_етказди
Қозоғистон ички ишлар вазирлигидаги фавқулодда ҳолатлар қўмитаси раиси Арис шаҳри ҳарбий қисмининг омборхонасида юз берган партлашлар бу шаҳар инфратузилмаларига жиддий зарар етказганини маълум қилди.
(last modified 2025-12-23T05:55:43+00:00 )
июн 26, 2019 17:37 Asia/Tashkent
  • Ҳарбий қисмда юз берган портлаш Арис шаҳри инфратузилмаларига катта зарар етказди

Қозоғистон ички ишлар вазирлигидаги фавқулодда ҳолатлар қўмитаси раиси Арис шаҳри ҳарбий қисмининг омборхонасида юз берган партлашлар бу шаҳар инфратузилмаларига жиддий зарар етказганини маълум қилди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Владимир Бекар ўз сўзларида  ҳозиргача шаҳарда юздан ортиқ гранаталар зарарсизлантирилди деб изоҳлади.

Қозоғистон ички ишлар вазирлигидаги фавқуллода ҳолатлар қўмитаси раиси шунингдек,  шаҳардаги 7600 биноларнинг  90 фоийзига зарар етказилган дея қўшимч қилди.

У ҳозиргача айрим жойларда зарарсизлантириммаган гранаталарни қолгани туфайли фуқароларни шаҳарга қайтишлари тўғрисида огоҳлантирди.

24 июнь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Арис шаҳрида ҳарбий қисм омборхонасида ёнғин ва кучли портлашлар содир бўлган эди. Шундан сўнг 43 минг киши яшайдиган шаҳарча аҳолиси қўшни Чимкент ва Туркистонга бутунлай эвакуация қилинган эди.