Қозоғистонда ҳукуматга қарши эътирозлар бўлиб ўтди
Қозоғистон полицияси ушбу мамлакатнинг Олмаота шаҳрида ҳукуматга қарши эътирозли кўча намойишчиларга ҳужум қилиб, ўнлаб эътирозчиларни ҳибсга олди.
Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Қозоғистон расмийлари бундан олдин бу эътирозли кўча намойишлар ноқонуний эканлиги ва давлат органлари бунга қарши аксиламал кўрсатади деб огоҳлантирган эдилар.
Интер Факс ахборот агентлиги ҳам Қозоғистон пойтахти Нурсултон, Чимкент,Қароғандий ва Урал шаҳарларида шанба куни ўтказилган ҳукуматга қарши эътирозларда қатнашган ўнлаб одамларни қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ўз мансабидан истеъфо берганидан кейин 20 март кунидан бошлаб бу мамлакатнинг турли шаҳарларида давлатга қарши кўча намойишлар ўтказилмоқда.
Нурсултон Назарбое қудрат бошидан кетганидан кейин Қосим Жомарт Токаев 70 фоиз овоз тўплаб, мамлакат президенти бўлди.