Тожикистонда 14 нафар маҳбус озиқ-овқатдан заҳарланиб ўлди
июл 08, 2019 12:09 Asia/Tashkent
Тожикистонда озиқ-овқат маҳсулотларидан рўй берган оммавий заҳарланиш оқибатида 14 нафар маҳбус ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг энг каттаси 52, энг ёши эса 20- га ҳам тўлмаганди
8 июль, якшанба куни учта махсус машинада 128 нафар маҳбус Тожикистон шимолидаги жазони ўташ муассасаларидан Душанбе, Нурек ва Явандаги қамоқхоналарга юборилган.
Мамлакат пойтахтига яқинлашганда маҳбуслардан бири 16 нафар маҳбус ўртасида нонни бўлади. Нон истеъмолидан сўнг улар ўзини ёмон ҳис этади ва Душанбега келганда беҳуш ҳолатга тушади.
Шифокорлар фақат икки нафар маҳбусни қутқаришга муваффақ бўлди. Мамлакат бош прокуратураси мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғади.
Ёрлиқ