Қирғизистон собиқ хавфсизлик мулозими Ғарбнинг Марказий Осиёдаги тинч-тотувликка рахна солиш ҳаракатларини танқид қилди
(last modified Sun, 14 Jul 2019 13:18:56 GMT )
июл 14, 2019 18:18 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон собиқ хавфсизлик мулозими Ғарбнинг Марказий Осиёдаги тинч-тотувликка рахна солиш ҳаракатларини танқид қилди

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги хавфсизлик хизматининг собиқ бошлиғи Малик Жумагулов деди: Ғарб Афғонистон орқали Марказий Осиёда нотинчликлар келтириб чиқариш ҳаракатида.

Малик Жумагулов Афғонистон Марказий Осиё ҳудудининг энг хавфли нуқтаси бӯлиб қолаётганини таъкидлаб, деди: Америкаликларнинг ҳарбий иштироки ҳам Афғонистон вазиятини яхшиламади. 

Бундан олдинроқ Россия ва Марказий Осиё мамлакатларининг хавфсизлик кучлари масъуллари ҳам Афғонистондан Марказий Осиё давлатлари ҳудудига нотинчлик ва экстремизмнинг кириб келиш хавфи муқаррар эканлиги ҳақида хавотир билдиришган эди.Покистон ва Афғонистон каби мамлакатларда ислом ниқобидаги террорчи бирлашмалар ва экстремистик гуруҳларнинг мавжудлиги шубҳасиз,  Марказий Осиё республикалари, айниқса Тожикистон ва Қирғизистон каби мӯрт мамлакатларга таъсир ӯтказиши шубҳасиздир. Бу мамлакатлар ИШИД ва аъзолари Сурия ҳамда Ироқда жанг қилиб экстремизм ҳадисини олган бошқа террорчи гуруҳлар учун осойишта бошпанага айланишлари мумкин.

Халқаро масалалар бӯйича таҳлилчи Юрий Данейкин Марказий Осиёда хавфсизлик масалалари ҳақида шундай дейди:

"Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлик масаласида бир қанча муштарак муаммога эгадирлар. Чегарадаги нотинчлик, террорчилик ва гиёҳванд моддалар контрабандаси масалалари шулар жумласидандир."

Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги ташкилоти террорчиликка қарши кураш Марказининг бошлиғи Андрей Новиков эса мазкур мавзуда олдинроқ шундай баёнот берган эди: 

"Афғонистон шимолида ИШИД террорчи гуруҳи ӯз фаолиятларини кенгайтиргани ва унинг Марказиё Осиё жумҳуриятларига бостириб кириш мақсадида эканлиги сабабли бу минтақа турли кескинликларга юзма-юз келган. Эндиликда ИШИД террорчилари ӯзларининг Марказий Осиёдаги "мудроқ гуруҳлар"и  ва ИШИДнинг фаол бӯлмаган ячейкаларини фаоллаштириш тараддудидалар".

Маълумки, ИШИД гуруҳининг террорчилари Сурия ва Ироқда қаттиқ зарбага учраб, пароканда бӯлишди. Уларнинг тирик қолганлари Ғарб мамлакатларидан бошпана топиш орзусидалар. Аммо Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка уларни Марказий Осиёга жойлаштириш тараддудида. АҚШ нигоҳидан ИШИД кучларини жойлаштириш учун Афғонистон энг муносиб макондир. Зеро, бу мамлакат шимол тарафдан Тожикистон, Ӯзбекистон ва Туркманистон билан 2300 километрлик муштарак чегарага эга.

Нашр қилинган маълумотларга кӯра Афғонистон ва Тожикистоннинг муштарак чегарасида йиғилган террорчилар сони 7000 нафарни ташкил қилади. Булар асосан Америка ва айрим Ғарб давлатлари томонидан қайта фаоллаштирилаётган ИШИД бӯлинмаларининг аъзоларидир. Табиийки,  бунчалик кӯп сонли жангарилар Марказий Осиё жумҳуриятларида қудратли бир армия мисоли фаолият қилишлари мумкин. 

Америка ва айрим Европа давлатларининг Афғонистондаги нуфузи кейинги бир неча йил давомида бу бахтиқаро мамлакатнинг хавфсизлигини ачинарли ҳолга келтирди. Ғарбнинг Россия, Хитой ва минтақадаги айрим мустақил мамлакатлар билан кескин рақобатини ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки,  Америка ӯз рақиблари билан курашиш жараёнида Марказий Осиёга экстремистлар ва террорчиларни киритиш усулидан ҳам фойдаланади.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ