Тожикистонда “миллий маданиятга ёт” кийим-кечакни сотишни тақиқловчи ҳужжат тасдиқлангани айтилади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i46905-Тожикистонда_миллий_маданиятга_ёт_кийим_кечакни_сотишни_тақиқловчи_ҳужжат_тасдиқлангани_айтилади
Ҳужжат “маҳфий” муҳрига эга бўлиб, Тожикистон президенти аппарати раҳбари, президентнинг катта қизи Озода Раҳмон томонидан имзоланган.
(last modified 2019-08-15T05:40:35+00:00 )
август 15, 2019 10:40 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда “миллий маданиятга ёт” кийим-кечакни сотишни тақиқловчи ҳужжат тасдиқлангани айтилади

Ҳужжат “маҳфий” муҳрига эга бўлиб, Тожикистон президенти аппарати раҳбари, президентнинг катта қизи Озода Раҳмон томонидан имзоланган.

"Ахбор" сайтининг хабар қилишича, ҳужжатда миллий маданиятга ёт кийим деганда айнан нима кўзда тутилиши кўрсатилмаган.

Бу ҳужжатнинг ижроси ички ишлар вазирлиги, миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, дин, урф-одат ва анъаналарни тартибга солиш давлат қўмитаси, аёллар ва оила масалалари бўйича давлат қўмитаси, божхона хизмати, Исломшунослик маркази, Ислом маркази уламолари кенгаши ва бошқа марказий ва маҳаллий ҳокимият идораларига юкланган. 

Таъкидланишича, Тожикистон ҳукуматида ушбу ҳужжатга ҳозирча расман изоҳ берилмаган.