Тожикистонда 128 мингга яқин ҳарбийлар иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказилади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i47512
Штаб-қўмондонлик машғулотлари 16-21 сентябрда ўтказилиб, унда Россия, Хитой, Покистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами 128 минг нафар ҳарбий хизматчи қатнашади.
(last modified 2019-09-15T10:32:12+00:00 )
сентябр 15, 2019 15:32 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда 128 мингга яқин ҳарбийлар иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказилади

Штаб-қўмондонлик машғулотлари 16-21 сентябрда ўтказилиб, унда Россия, Хитой, Покистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами 128 минг нафар ҳарбий хизматчи қатнашади.

Шунингдек, 20 минг бирликдан ортиқ техника, 600га яқин учувчи қурилмалар ва 15тагача кема жалб этилади.

Афғонистонда ИШИД тарафдорлари сони ошиб бораётгани “Марказ-2019” стратегик штаб-қўмондонлик машғулотларининг аҳамияти ва долзарблигини янада оширади.

"ИШИД халқаро террорчилик ташкилоти Сурия ва Ироқда мағлубиятга учраганидан сўнг унинг кучлари Афғонистонга кўчиб ўтди. Ташвиқот ва жалб этиш ишлари ҳисобига Афғонистон ҳудудида ИШИД тарафдорлари кун сайин кўпайиб бормоқда", - деди Назаролизод.

Полковникнинг қайд этишича, бу ҳолат хавфсизликни кучайтиришни ўйлашга сабаб бўлади.