Туркманистонда МДҲга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i48017-Туркманистонда_МДҲга_аъзо_давлатлар_ТИВ_раҳбарлари_кенгашининг_йиғилиши_бошланди
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашини навбатдаги йиғилиши иш бошлади.
(last modified 2019-10-10T13:34:49+00:00 )
октябр 10, 2019 18:34 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда МДҲга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашини навбатдаги йиғилиши иш бошлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, МДҲга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбтадаги саммити бугун  Туркманистон  мезбонлигида Ашхобод шаҳрида бошланди.

 МДҲ мамлакатлари ТИВ раҳбарлари кенгашининг йиғилиши иш дастурида  инсонпарварлик соҳасидаги ҳамкорликларни чуқурлаштириш, ҳамда хафсизлик масаласига кафолат бериш ва  бошқа мавзулар жой олган.

Бугунги учрашувида, МДҲ ТИВ раҳбарлари  аъзо мамлакатларнинг дипломатик ташкилотлари ўрасидаги алоқаларни кенгайтириш  дастурини тайёрлаб, жума куни  МДҲ мамлакатлари раҳбарлари кенгашида имзоланиши учун юбориладиган ҳужжатларни мувофиқлаштиришлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, 2019- чи йилда Туркманистон давлати МДҲ раислигини зиммага олганди.