Террористик ҳужумлар уюштирмоқчи бўлган қозоғистонлик 10 йилга қамалди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i48074-Террористик_ҳужумлар_уюштирмоқчи_бўлган_қозоғистонлик_10_йилга_қамалди
Алмати шаҳар суди Қозоғистон фуқаросини мамлакат ҳудудларида террорчилик ҳужумлар уюштиришни мақсад қилганликда айбланиб 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
(last modified 2019-10-14T10:03:00+00:00 )
октябр 14, 2019 15:03 Asia/Tashkent
  • Террористик ҳужумлар уюштирмоқчи бўлган қозоғистонлик 10 йилга қамалди

Алмати шаҳар суди Қозоғистон фуқаросини мамлакат ҳудудларида террорчилик ҳужумлар уюштиришни мақсад қилганликда айбланиб 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Қозоғистон хавфсизлик ташкилотининг хабар қилишича, Бейтимбеков А, Ж ясама бомбалар орқали Алмати шаҳрида теракт содир этиб, ундан кейин Суриядаги террорчи гуруҳларга қўшилишни мақсад қилганди.

Хабарда келтирилишича, бу жинояткор  терактларни содир қилишдан олдин қўлга олинди ва  тинтув жараёнида манзилидан турли хил қуроллар ҳамда бомба ясаш учун мўлжалланган тажҳизотлар топилди.