Тожикистон террористик гуруҳлар ҳақида огоҳлантириш берди
Тожикистон хавфсизлик қўмитаси Афғонистон ва ушбу мамлакат ўртасидаги чегараларда террористик гуруҳларнинг таҳдидларининг кенгайиши ҳақида огоҳлантириш берди.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара бўйича ўринбосари Абдусаттор Шоҳён пайшанба куни гиёҳванд моддаларини кантрабанда қилувчи, террористик ва жинояткор гуруҳлар томонидан яқин келажакда афғонистон билан Тожикистон ўртасидаги чегараларга нуфуз топиш ъҳтимоли ортиб бормоқда,-деб айтди.
Шоҳён террористик гуруҳлар эндиликда, Тожикистон чегараларида хавфсизлик системаси ҳақида маълумот тўплаш билан шуғулланмоқда ва ўз мақсадларига етиш учун кенг кўламда замонавий технологиялардан фойдаланишмоқда,-деб қўшимча қилди.
Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара бўйича ўринбосари шунингдек минтақа хавфсизлигини таминлаш ва ушбу гуруҳларнинг бўзғинчи фаолиятларини ўз вақтида олдини олиш учун МДҲ мамлакатлари муштарак сайъ-ҳаракат қилишини таъкидлади.
Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон мамлакатлари Афғонистон билан муштарак чегарага эга ва айрим вақтларда ушбу минтақаларда бу мамлакатларнинг хавфсизлик кучлари террористик гуруҳлар билан тўқнашишади.