Ироқдан Қозоғистонга 14 нафар қозоғистонлик бола эвакуация қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i48763
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида ота оналари ИШИД террорчи гуруҳига аъзо бўлган яна 14 нафар қозоғистонлик болаларни Ироқдан мамлакатга қайтарилганини эълон этди.
(last modified 2019-11-30T10:20:01+00:00 )
ноябр 30, 2019 15:20 Asia/Tashkent
  • Ироқдан Қозоғистонга 14 нафар қозоғистонлик бола эвакуация қилинди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида ота оналари ИШИД террорчи гуруҳига аъзо бўлган яна 14 нафар қозоғистонлик болаларни Ироқдан мамлакатга қайтарилганини эълон этди.

Қозоғистон ТИВ хабарига кўра, ўз оналари билан Ироқдаги қамоқхоналарда бўлган қозоғистонлик болалар, яқин кишилари , қариндошларининг таклифи,  ички нодавлат ташкилотлар ва Халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги, ҳамда Ироқ давлатининг розилиги ортидан Қозоғистон ТИВ -и томонидан эвакуация қилинган.

“Вояга етмаган Қозоғистон фуқаролари террор фаолиятига алоқадор бўлгани учун Ироқ қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётган оналари ёнида эди. Ҳужжатлаштириш жараёни ва реабилитация даври тугагач болалар қариндошларига топширилади“, дейилади Қозоғистон ТИВ баёнотида.

Хабарларга биноан,  Марказий Осиёнинг  5 минг нафар фуқаролари Алқоида ва ИШИД террорчи гуруҳи сафига қўшилишганди ва  Ироқ ва Сурияни террорчилардан тозалаш амалиётлари чоғида улардан бир гуруҳи Афғонистонга келишган.