Қозоғистонда мухолифат гуруҳининг ўнлаб аъзолари қўлга олинди
Кеча Қозоғистон қамоқхоналарининг бирида сиёсий фаоллардан бирининг ўлимидан кейин кўча -намойишлар ўтказган давлат мухолифат гуруҳининг ўнлаб аъзолари қўлга олинган.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қозоғистон полицияси Алматида қамоққа олинган эътирозчилардан бирининг ўлимига қарши норозилик билдириб, кўча -хиёбонга чиққан мухолифат гуруҳига ҳужум қилиб улардан 66 нафарини қўлга олишди.
Эслатиб ўтамиз, сиёсий фаоллардан бири Давлат Окодилни қамоқхонада вафот этганидан кейин мухолифат гуруҳи кенг-қамровли эътирозли намойишлар ўтказишди.
Ушбу сиёсий фаол душана куни ўз уйида қўлга олиниб Нурсултон шаҳридаги қамоқхонага олиб кетилганди.
Давлат масъуллари эса у қўлга олинганида маст ҳолатда бўлгани ва бу масала унинг юрак хурўжига олиб келганини таъкидлашмоқда.
Аммо Давлат Окодел ҳомийлари бу иддаоларни рад этиб, Қозоғистон ички ишлар вазирини ишдан олиниши ва мамлакат хавфсизлик кенгашини тарқатиб юборилишини талаб қилишмоқда.
Ўтган ноябрьда ҳам Давлат Окодел қамоқдан қочганди икки кундан кейин яна қўлга олинганди.