Тожикистон чет мамлакатлардаги ИШИД террорчилик гуруҳининг 133 нафар аъзосини қайтарилишини сўради
(last modified Wed, 21 Sep 2016 12:25:19 GMT )
сентябр 21, 2016 17:25 Asia/Tashkent
  • Тожикистон чет мамлакатлардаги ИШИД террорчилик гуруҳининг 133 нафар аъзосини қайтарилишини сўради

Тожикистон чет мамлакатлардаги ИШИД террорчилик гуруҳининг 133 нафар аъзосини қайтарилишини сўради

Тожикистон ташқи ишлар вазири Тожикистон суд идоралари расмийлари томонидан чет мамлакатларидан ИШИД террорчилик гуруҳининг 133 нафар аъзосини қайтаришларини сўраб муражаат қилгани ҳақида хабар қилди. Тожик радиосининг Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги сайтларига таяниб хабар қилишича, Генерал Рамазон Раҳимзода хорижлик террорчи жангчилар деб аталган икки кунлик анжуманда Душанбе шаҳридаги таҳдидлар ва масъулиятларни таъкидлаб, интерпол ёрдами ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш орқали Тожикистон ҳуқуқ тартибот идораларининг расмийларига кўра, жами 151 нафар ушбу мамлакат фуқаролари шулардан 133 нафар ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари бўлса ва 18 нафари эса бошқа экстремистик оқимларнинг унсурлари бўлиб, уларнинг Тожикистонга қайтарилиши сўралган. Тожикистон ички ишлар вазири Озарбайжон, Афғонистон, Росссия, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон республикаларининг хавфсизлик соҳасидаги расмийларидан тожикистонлик экстремистлар ва террорчи гуруҳларга аъзо бўлганларни қўлга олишда ва уларни мамлакатга қайтаришда ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди. 

Ёрлиқ