Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ишдан олинди
Қирғизистон президенти Сооранбай Жеенбеков мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ва бош вазир ўринбосарини ишдан олди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Қирғизистон президенти чиқарган қарорида соғлиқни сақлаш вазири Касмасбек Чолпонбаев ва бош вазири муовини Элтиной Умурбековни ўз лавозимларидан четлаштирди.
Қирғизистон масъуллари қайси сабаблар билан ишдан олингани маълум эмас аммо кеча Қирғизистон хавфсизлик кенгаши йиғилиши доирасида коронавирусга қарши кураш штаби фаолиятини мавзусини қаттиқ танқид қилгани айтилади.
Жеенбековнинг фикрича, коронавирусга қарши курашда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бу вирусни олдини олиш штаби аъзоларидан айримлари пассив амал қилган.
Айтиш керакки Қирғизистон ҳозиргача 11 нафар коронавирусга мубтало бўлган.