июл 20, 2016 15:17 Asia/Tashkent
  • Туркманистон Қозоғистон билан чегарани вақтинчалик ёпиб қўйди
    Туркманистон Қозоғистон билан чегарани вақтинчалик ёпиб қўйди

Туркманистон Қозоғистон билан чегарани беш кунга ёпиб қўйди.

Дарё сайтининг хабарига кўра, бу ҳақда Мангистау вилояти бўйича давлат даромадлари департаменти маълум қилган.

«Туркманистонда чегарадаги хавфсизлик чоралари кучайтирилди, шу сабабли республикага соддалаштирилган тартибда келаётган чет эл фуқаролари учун кириш беш кунга вақтинчалик ёпилди», — дейилади тарқатилган хабарда.

Аввалроқ эришилган келишувларга мувофиқ, Мангистау вилоятида доимий равишда яшовчи Қозоғистон фуқаролари Туркманистоннинг Болқон вилояти ҳудудига беш кунлик муддатга визасиз келиш, кетиш ва яшаш ҳуқуқига эга.

Аввалроқ Олмаота полицияси тезкор-қидирув тадбирларини олиб бораётгани хабар берилган эди.

Ёрлиқ