Қозоғистонда қирувчи самолёт ҳалокатга учради
(last modified Fri, 17 Apr 2020 08:13:17 GMT )
апрел 17, 2020 13:13 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда қирувчи самолёт ҳалокатга учради

Спутник сайтига кўра, Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли МиГ-31 қирувчи самолёт Караганда аэропорти яқинида қулаб тушди.

Катапульта ёрдамида экипаж аъзолари самолётни тарк этишга муваффақ бўлди.

Авария Қозоғистоннинг Караганда шаҳри яқинида режа асосида парвоз вақтида рўй берди.

“Самолёт учиб чиққандан кейин двигателлардан бири ёнишни бошлади. Катапульта қилишга буйруқ берилгандан кейин ҳарбий учувчилар самолётни далага йўналтиришди”, - дейилган мудофаа вазирлиги хабарида.