Тожикистонда масжидлар қайта ёпилди
(last modified Sat, 18 Apr 2020 10:41:33 GMT )
апрел 18, 2020 15:41 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда  масжидлар қайта  ёпилди

Коронавирус пандемияси хавфи сабаб Тожикистон уламолар кенгаши 18 апрелдан эътиборан масжидларда жамоат ва жума намозлари тўхталишини, шунингдек Рамазон ойида мажидларда таровиҳ намози ўқилмаслигини маълум қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, коронавирус пандемиясини кенгайишидан хавотирларни ошиши ортидан Тожикистон уламолар кенгаши,жамоат намозлар, диний маросимлар жумладан Муборак Рамазон ойида барча масжидларда намоз ва бошқа маросимларни вақтинча тўхтатиш қарорига келган.

Тожикистон уламолар кенгаши шунингдек 2020 чи йилдаги    Ҳаж маросимлари жумладан Умра зиёратида қатнашишни манъ этилганини хабар қилган.

Тожикистон давлати ҳам коронавирус тарқалишини олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида март ойининг 20 кунидан бошлаб барча хориижй парвозларни тўхтатган.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан, ҳозиргача мамлакатда 2 минг 800 киши карантинга олинган шунингдек  республикада ҳеч бир фуқарода коронавир инфекцияси аниқланмаганини эълон қилган.