Коронавирус Тожикистонга ҳам кириб келгани расман тасдиқланди
апрел 30, 2020 15:24 Asia/Tashkent
Тожикистонда 15 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинмоқда.
Азия плюс сайти Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига таяниб, ҳозиргача 15 нафар тожикистонликларни коронавирусга чалинганини эълон этди.
Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигида ўтказилган коронавирусга қарши кураш бўйича масхус комиссиянинг фавқуллода йиғилишида бу ҳақда маълум этилди.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, коронавирус юқтириб олгаларнинг 10 нафари Суғд вилояти ва 5 нафари Душанбе шаҳрида қайд этилган.