Тожикистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолатлари қайд этилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i52004-Тожикистонда_коронавирусдан_илк_ўлим_ҳолатлари_қайд_этилди
РИА Новости Тожикистонда янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида икки киши қурбон бўлганини хабар қилди.
(last modified 2020-05-04T05:36:32+00:00 )
май 03, 2020 11:31 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолатлари қайд этилди

РИА Новости Тожикистонда янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида икки киши қурбон бўлганини хабар қилди.

Беморларнинг ёши, шунингдек, улар бошқа касалликлардан азият чеккан ёки чекмагани ҳақида маълумот берилмаган.

2 май ҳолатига кўра, Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 кишига етган.

Аммо бошқа айрим хабарар мамлакатда  коронавирус юқтириболганлар сонини 76 га етганидан далолат бермоқда.

Аввалроқ Жаҳон банки Тожикистонда 21 минг нафар одам коронавирусдан вафот этиши мумкинлигини тахмин қилганди.

Тожикистонда коронавирусга чалиниш бўйича дастлабки маълумот 30 апрель куни  малум этилганди.