Тожикистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 461 кишига етди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i52123-Тожикистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_461_кишига_етди
Тожикистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 7 май куни 82 нафарга кўпайиб, 461 кишига етди.
(last modified 2020-05-08T13:36:41+00:00 )
май 08, 2020 16:23 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 461 кишига етди

Тожикистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 7 май куни 82 нафарга кўпайиб, 461 кишига етди.

Сўнгги бир суткада тўрт нафар беморни COVID-19 касаллигидан вафот этиши билан қурбонлар 12 нафарни ташкил этмоқда.

Тожикистонда 6 май куни коронавирусга чалинганлар сони 379 кишини, қурбонлар сони эса саккиз кишини ташкил қилган. 7 май ҳолатига кўра, мамлакатда касалланганлар сони 461 кишига етган, касаллик оқибатида қурбон бўлганлар 12 кишини ташкил қилмоқда.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, 7 май куни кечки пайт ҳолатига кўра, мамлакат бўйича 4205 киши тиббий муассасаларда кузатувга олинган. Сўнгги бир суткада 345 кишига аҳволининг қониқарли бўлгани сабабли касалхоналардан уйига жавоб берилган.