Қирғизистонда 3 минг маҳбус авф этилди
Қирғизистон президенти иккинчи жаҳон урушида фашистик Германия устидан қозонилган ғалаба куни муносабатида 3 минг нафар қамалганларни озод этди.
Бугун Қирғизистон президенти Sooronbai Jeenbekov чиқарган фармонида, 55 ёшдан каттароқ бўлган , ногирон , фарзандли бўлган ва эридан ажралган аёллар ҳамда юқумли касалликларга мубтало маҳбусларни қамоқхонадан озод этди.
Марказий Осиёда улуғ ватан уруши номи билан танилган иккинчи жаҳон уруши, 1941- чи йилнинг 22 июнида бошланиб 1945 и йил 9 май куни шўролар иттифқи ва иттифчи кучларнинг ғалабаси билан якунлаганди.
Бу урушда шўролар иттифоқи армияси билан биргаликда бошқа 15 мамлакат фашистик Германияга қарши урушда қатнашгандилар.
Урушда шунингдек шўролар иттифоқининг 25 милион аҳолиси ва Германиянинг 10 миллион тарафдорлари ҳалок бўлган.