Қозоғистонда коронавирусдан касалланганлар 4922 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i52147-Қозоғистонда_коронавирусдан_касалланганлар_4922_нафарга_етди
Қозоғистонда бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича яна 88 та ҳолат аниқланган.
(last modified 2020-05-10T02:41:49+00:00 )
май 09, 2020 11:50 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда коронавирусдан касалланганлар 4922 нафарга етди

Қозоғистонда бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича яна 88 та ҳолат аниқланган.

Дарё сайтига кўра, COVID-19 коронавирус инфекцияси билан янги касалланиш ҳолатларининг 41 таси Нур-Султон шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда. Шунингдек, пойтахтдан ташқари Олмаота (22 киши), Атирау вилояти (18 киши), Туркистон вилояти (3) ҳамда Манғистов вилоятида (4) касаллар аниқланган.

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 4922 кишига етди. Касалликка чалинган беморларнинг 1631 нафари даволанишга муваффақ бўлган, ҳозирга қадар 31 киши коронавирус қурбонига айланган:

Нур-Султон — 1003;

Олмаота — 1559;

Қизилўрда вилояти — 226;

Атирау вилояти — 290;

Қарағанда вилояти — 186;

Ақмўла вилояти — 106;

Олмаота вилояти — 182;

Туркистон вилояти — 172;

Жамбил вилояти — 177;

Ақтўбе вилояти — 172;

Шимолий Қозоғистон вилояти — 34;

Чимкент — 226;

Шарқий Қозоғистон вилояти — 43;

Ғарбий Қозоғистон вилояти — 218;

Павлодар вилояти — 154;

Кўстанай вилояти — 61;

Манғистов вилояти — 113 та ҳолат.

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими 11 майгача узайтирилган.