Тожикистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 801 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i52241-Тожикистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_801_нафарга_етди
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, COVID-19 коронавирусини юқтириб олиш билан боғлиқ яна 72 та ҳолат қайд этилди ва мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 801 нафарга етди.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
май 13, 2020 12:27 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда коронавирусга мубтало бўлганлар  сони 801 нафарга етди

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, COVID-19 коронавирусини юқтириб олиш билан боғлиқ яна 72 та ҳолат қайд этилди ва мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 801 нафарга етди.

 Ҳозиргача 23 киши касаллик оқибатида вафот этган.

Тожикистон ССВ вакили Тожикистон ҳукумати ҳамда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашда барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошираётганини қайд этди 

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги мамлакат аҳолисини шахсий гигена қоидаларига риоя қилиш, касаллик белгилари кузатилганда ўз ҳудудларидаги оилавий шифокорга мурожаат қилишни тавсия этган.