Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 1118 нафарга етди
Тожикистонда яна 211 кишида коронавирус аниқланиши билан 29 апрель куни мамлакатга коронавирус кириб келгани эълон қилинганидан буён энг юқори кунлик ўсиш бўлди.
Ковид.тч сайтига таяяниб Кун сайтининг хабар қилишича,Тожикистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 1118тага етди. Шунингдек, яна 4 киши коронавирус сабаб вафот этди ва умумий ўлимлар сони 33тани ташкил этмоқда.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Қозоғистонда қайд этилган - 5 689 ҳолат. Ўзбекистонда 2 682 киши, Қирғизистонда эса 1 111 киши вирус юқтирган.
Туркманистонда расман коронавирус аниқланмаган. Энг кўп ўлим ҳолати Қозоғистон (34) ва Тожикистонда (33) қайд этилган. Ўзбекистон ва Қирғизистонда мос равишда 11 ва 14 киши вирус сабаб вафот этган.