Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида навбатдаги отишма содир бўлди
(last modified Sun, 24 May 2020 11:59:30 GMT )
май 24, 2020 16:59 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида навбатдаги  отишма содир бўлди

Бугун, 24 май куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида навбатдаги отишма содир бўлди

Қирғиз томонининг хабарига кўра, чегарачилар Баткент вилояти ҳудудида Тожикистоннинг Ворух қишлоғи аҳолисининг мол боқишга бўлган уринишини олдини олишган.

“Соат 11:40 да Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида қисқа отишма содир бўлди. Қирғизистон чегарачилари томонидан жабрланганлар йўқ”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, соат 12:20 да воқеа жойига етиб келган икки давлат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган. Ҳозир қирғиз-тожик чегарасининг ушбу ҳудудида вазият барқарор. Томонлар ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Тожик томонининг ҳодиса билан боғлиқ баёноти ҳозирча эълон қилинмаган.

 

Ёрлиқ