Тожикистонда Россия ҳарбий машқлари бўлиб ўтди
(last modified Sat, 08 Aug 2020 08:35:29 GMT )
август 08, 2020 13:35 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда Россия ҳарбий машқлари  бўлиб ўтди

Россия Тожикистондаги ҳарбий потенсиалани кенгайтириш учун ҳарбий машғулотлар ўтказди.

Анадолу ахборот агентлигининг хабарига кўра, ҳарбий машқлар жума куни Россиянинг хориждаги энг катта базаси бўлган Тожикистондаги 201 базасида бўлиб бўлган. 

Ҳарбий машқларда С-300 ракетага қарши мудофаа тизимлари  ва МИ -8 вертолётлари қатнашди ва шартли душманнинг самолётлар ҳам ҳаво мудофааси ракета радар  станциялари томонидан нишонга олинди.  

Россия давлати душманларни ҳар қандай ҳаво ҳужумлари қаршисида Тожикистодаги 201 -чи ҳарбий базасини қуриқлаш учун  ўтган йилнинг откярида С-300 ҳаво мудофаа системаларини бу базага келтирганди.

Тожикистон Россиянинг ҳарбий базасига эга бўлган Марказий Осиёдаги ягона давлатдир. 

201 ҳарбий база Россиянинг хориждаги энг йирик базаси ҳисобланади.

Москва -Душанбе келишувига биноан база Тожикистонда 2042 чиийлга қадар фаолият қилади.