Хитой ТИВ раҳбари Қирғизистонга борди
Хитой ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Бишкек шаҳрида учрашганида, икки мамлакат ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
Хитой ТИВ раҳбари Ванг Йи қирғизистонлик ҳамкасби Чингиз Айдарбиков икки мамлакатнинг транспорт соҳасидаги ҳамкорликларидан қониқиш билдириб, икки мамлакат ўртасидаги савдо- иқтисодий алоқаларни, айниқса коронавирус пандемияси вазиятида янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш, Хитой ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари учрашувининг яна бир муҳим мавзуси бўлди.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбиков коронавирусга қарши курашда инсонпарварлик ёрдамлари учун хитойлик ҳамкасбига миннатдорчилик билдирди.
Хитой ТИВ раҳбари делегация бошчилигида Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқаларни кенгайтириш учун минтақага сафарини бошлаган.