Қозоғистонда коронавирусдан ташқари парранда гриппи ҳам авж олмоқда
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Шимолий Қозоғистоннинг турли жойларида парранда гриппи тарқалишини эълон қилди.
Хабарда айтилишича, 9-16 сентябрь кунлари Шимолий Қозоғистон вилоятининг 7 минтақасида турли хил уй қўшларининг ўта ўткир парранда гриппидан ўлими қайд этилган, деб хабар берди.
Қозоғистон ушбу касалликнинг тарқалиши тўғрисида қабул қилинган қонунларга мувофиқ Бутунжаҳон ҳайвонларни соғлиқни сақлаш ташкилотига хабар берган.
Касалликнинг кўпроқ тарқалишини олдини олиш учун Шимолий Қозоғистон вилоятида зарур вакцина ва дезинфекция чоралари амалга оширилмоқда.
Ўлган қўшларнинг жасадлари йўқ қилинди ва ушбу ҳайвонлар ва улардан тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилиш тақиқланди.
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакат ветеренария назорати ва назорат қўмитаси мамлакатдаги соғлиқ сақлаш хавфсизлигини зудлик битиклаш ва парранда гриппнинг кейинги тарқалишининг олдини олиш мақсадида Шимолий Қозоғистонниг 7 минтақасига трик парранда, тухум, қўшлар учун озиқ-овқат ва тайёр маҳслулотларни экспортини вақтинча тўхтатиш қарорига келган.