Тожикистон президенти АҚШнинг Афғонистон ишлари бўйича вакилини қабул қилди
АҚШнинг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Душанбега амалий ташриф билан келганида, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.
АҚШнинг Афғонистон ишлари бўйича вакили Залмай Халилзод Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувида, Афғонистоннинг ҳозирги вазияти, афғонлараро тинчлик музокаралари жараёни масаласини муҳокама қилишди.
Учрашувда Тожикстон президенти Афғонистон билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, хавфсизлик, тинчлик, барқарорлик ва афғонларо музокараларда Кобулнинг позициясини қувватлашишини маълум қилди.
Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида Афғонистон тичнлик музокаралари Қатар пойтахти -Доха шаҳрида 12 сентябрдан бери давом этмоқда, аммо томонлар ҳанузгача тинчликни таъминлаш ҳамда, мамлакатда уруш ва можарони тўхтатиш бўйича келишувга эришмаган.
Залмай Халилзоднинг Тожикистонга ташрифи шу ҳолдадирки, афғорнистонилклар АҚШ расмийларига шу жумладан Халилзодга ишонмайдилар ва АҚШни ўз мамлакатида урушни тарқалиши, терроризм, нотинчликлар, гиёҳванд моддалар контрабандасининг асосий сабабчиси сифатида биладилар.
Афғонистон халқи бир неча маротаба АҚШ ҳарбийлари мамлакат ҳудудларини тарк этишганидан кейин Афғонинстонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мумкинлигини эълон қилишган.