октябр 25, 2020 12:50 Asia/Tashkent
  • Қирғизистондаги Кант авиабазаси
    Қирғизистондаги Кант авиабазаси

Қирғизистон давлати ўз ҳудудларидаги Россиянинг авиабазасини янада кенгайтириш масаласини кўриб чиқишни режалаштирган.

Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Қозоқбоев ўз сўзларида,  Россиянинг " Кант" базасидаги бизнинг позициямиз ушбу базани сақлаб қолишдир ва агар Россия тайёр бўлса биз ушбу базанинг ўз ҳудудимизда янада кенгайтиришни мамнуният билан қабул қиламиз дея қўшимча қилди.   

Қирғизистон ташқи ишлар вазири, ўз сўзларида агар Россия томони ёки Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар " Кант" базасини кенгайтириш бўйича таклиф қилмасалар, биз  маслаҳатлашишга ва ҳамкорлик қилишга тайёрмиз деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз Россия авиабазаси 2003 йилда КХШТга аъзо давлатлар хавфсизлигини ошириш мақсадида Қирғизистон пойтахти Бишкекдан 15 километр узоқликда жойлашган Кант шаҳрида ташкил этилди.

2012 йил охирида Қирғизистон давлати базани Россияга 15 йилга ижарага бериб, Россияга қарзини камайтириш эвазига яна 5 йилга узайтирилишига розилик берди.

 

Ёрлиқ